🔰 Тиббиётда рақамли технологиялар ривожланмоқда

▫️Косонсой туман тиббиёт бирлашмасида 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 6 та оилавий поликлиника, 9 та оила шифокорлик пунктлари томонидан ахолига тиббий профилактик ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ““Рақамли Ўзбекистон – 2030” Стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сонли Фармонини ижроси юзасидан тизимдаги бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида электрон поликлиника хизматидан фойланиш йўлга қўйилмоқда.

Жумладан, барча тиббиёт муассасалар юқори тезликдаги интернетга уланган, 4 та муассасага локал тармоқ тортилган.

Ҳозирда тизимдаги оила поликлиникалари ва оила шифокорлик пунктларида беморлар электрон навбат асосида шифокорлар қабулига кирилмоқда ва Дўстлик, Баҳористон ҳамда Қорасув оила шифокорлик пунктларида намунали электрон поликлиника сифатида фаолият олиб бормоқда.

Бугун тизимдаги 2-сонли оилавий поликлиникасида бирлашма бошлиғининг ўринбосари А.Шамшидинов тизимда фаолият олиб бораётган барча IT-оператор ҳамширалари ва 2-сонли оила поликлиникаси ходимларига иштирокида электрон поликлиника бўйича ўқув-семинар ўтказилди.

Шу билан бирга шу бугундан бошлаб 2-сонли оила поликлиникаси ҳам намунали электрон поликлиникаси сифатида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *